
Фото: Wikimedia Commons
Нидерландия қироли Виллем-Александрдан олтин арава олиб қўйилди. Бу ҳақда маҳаллий DUIC портали хабар берди.
Порталнинг ёзишича, мамлакатда «маданий уруш» давом этмоқда, бунинг натижасида эски урф-одатлар йўқ қилинмоқда. Хусусан, мамлакатда ўтказиладиган Шаҳзода куни аввалгидек нишонланмади. Нидерландия қироли Виллем-Александр олтин аравада Гаага парламентига бориши керак эди. Аммо монархга анъанавий транспорт воситаси берилмади. Бунинг сабаби — унинг олтин араваси жамиятда бўлиниш келтириб чиқарган. Натижада қирол халқ билан саломлаша олмади.
Қайд этилишича, энди қирол ўзининг ҳашаматли транспорт воситасини фақат Амстердам музейида томоша қилиши мумкин бўлади.

Фото: Facebook
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия қироли Виллем-Александр 21 йил давомида KLM авиакомпанияси фуқаролик рейсларида учувчи бўлиб ишлаган. Йўловчилар бу ҳақда билмаган. У 2013 йилда тахтга ўтирганидан кейин ҳам учувчилик қилишда давом этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар