
2021 йил 15 сентябрь куни Aмрулла Солиҳ ва бошқа бир қанча мансабдор шахслар томонидан ўзлаштирилган пул маблағлари Aфғонистон Марказий банкига топширилди.
Топширилган пулнинг умумий миқдори 12,368,246 AҚШ долларни ташкил қилади. Шунингдек, қайтарилган бойликлар орасида бир қанча олтин ёмбилар ҳам бўлиб, уларнинг аксарияти Aмруллоҳ Солиҳнинг саройи ва собиқ ҳукумат аъзоларидан олинган.
Aфғонистон Ислом Aмирлиги амалдорлари Марказий банкка нақд пул топшириш давомида ҳар соҳада мамлакат яхлитлигига содиқ эканликларини ва шунинг учун ҳам расмийларнинг нақд пулларини Aфғонистон банки ғазнасига топширганликларини айтиб ўтишди.
Aмрулла Солиҳ ва собиқ ҳукумат томонидан ушбу пул маблағлари қай тарзда ўзлаштирилганлиги ҳақидаги хабарлар мавжуд эмас.
Aфғонистон Ислом Aмирлиги шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилишини билдирган. Собиқ сиёсий амалдорлардан олинган пул маблағлари давлат бюджетига топширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар