15:12 / 19.09.2021
2 140

Афғон журналистлари халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

Афғон журналистлари халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради
Юздан ортиқ афғон журналистлари “Чегарасиз мухбирлар” ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотига мурожаат қилиб, Афғонистонда матбуот эркинлигини ҳимоялашда ёрдам беришни сўради.

Мурожаатни 103 нафар, жумладан 20 нафар аёл журналист аноним тарзда имзолаган. Улардан аксарияти ҳамон Афғонистонда ишламоқда, баъзилари яширинмоқда, баъзилари эса хорижда қувғунликда қолмоқда.

Биз ушбу мурожаатни берар эканмиз, ҳаётимиз хавф остида экани сабабли номаълум бўлиб қолишга мажбурмиз. Биз Афғонистонда 1996-2001 йилларда бўлгани каби журналистика йўқ бўлиб кетишини истамаяпмиз”, деб айтилган мурожаатда.

Уларнинг таъкидлашича, толиблар кўп ҳолларда журналистларга ҳужум қилмоқда, уларнинг фаолиятига аралашмоқда. ОАВ вакиллари вазият янада ёмон кўриниш олишидан хавотирланмоқда. Уларнинг таъкидлашича, журналистлар, айниқса аёл журналистлар ҳимоясини кафолатлаш энг устувор вазифа ҳисобланади.

Толиблар берган ваъдага қарамай, биз умумий таҳқирлашларнинг биринчи аломатларини кўрмоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтишган журналистлар.

Бунда журналистларга таҳдид қилиш, таҳририятлар ходимларини қўрқитиш ва яширин цензура назарда тутилмоқда. Афғон журналистлари “Афғонистонда охирги 20 йил ичида ОАВ мустақиллиги, журналистларни ҳимоялашда эришилган натижаларни сақлаб қолиш учун матбуот эркинлигини сафарбар қилишга” чақиришган.

Шунингдек, улар афғон нашрларига ўз ишини давом эттиришга имкон беришга чақиришган ва яқин истиқболда уларга дипломатик ҳамда молиявий кўмак зарур бўлишини айтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғон журналистлари халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради