
Покистон толиблар билан Афғонистоннинг инклюзив ҳукуматини тузиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон ўз Твиттерида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Душанбеда Афғонистонга қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашувлардан сўнг, у тожиклар, ҳазоралар ва ўзбеклар иштирокида Афғонистоннинг инклюзив ҳукуматини тузиш бўйича толиблар билан музокаралар бошлаган.
И.Хоннинг таъкидлашича, бу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшади. Ўзгаришлар нафақат Афғонистон, балки бутун минтақага фойда келтиради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.