23:10 / 19.09.2021
2 690

Толибон қизларнинг мактабда ўқишига қарши эмас, лекин...

Толибон қизларнинг мактабда ўқишига қарши эмас, лекин...
Фото: «Ria.ru»
«Толибон» ҳаракати қизларнинг мактабга боришига қарши эмас, лекин улар ҳали хавфсиз муҳит ва хавфсиз транспортни яратмаган, дейди ҳаракат вакили Забиулла Мужоҳид.

«Биз қизларнинг мактабда ўқишига қарши эмасмиз, лекин мактабга боришни таъминлайдиган механизмлар устида ишлаяпмиз. Хавфсиз транспорт, хавфсиз муҳитни кафолатлаш керак. Aввалги ҳукумат даврида бундай бўлмаган. Кўряпсизми, ҳозир қизлар университетларда ўқишни давом эттирмоқдалар. У ердаги транспорт жуда хавфсиз», — деган у Spiegel нашрига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, барча соҳаларда, жумладан, таълим ва меҳнат тазимида аёллар ва қизларга хавфсиз муҳит яратиш масаласини ҳал қилиш учун махсус қўмита ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толибон қизларнинг мактабда ўқишига қарши эмас, лекин...