
Австралиянинг сувости кемалари бўйича Франция билан тузган шартномани бекор қилиши икки давлат ўртасида можарога сабаб бўлди: Канберрадан чақириб олинган француз элчиси Жан-Пьер Тебо Австралия ҳукуматининг ҳаракатини хоинлик деб баҳолади.
«Бизда бунга (яъни шартномани бекор қилишга) 18 ой давомида тайёргарлик кўрилгани ҳақида ишончли маълумотлар бор», – деди элчи The Sydney Morning Herald нашрига берган интервьюсида.
Тебонинг айтишича, Австралия Мудофаа вазири Питер Даттон шартноманинг бузилиши ҳақида ОАВда хабарлар тақалганидан кейингина франциялик ҳамкасби билан боғланган. Шунингдек, у Австралия билан каттароқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилганини айтиб, ҳозирги вазиятда Франциянинг орқасидан пичоқ санчилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Австралия, Британия ва АҚШ 15 сентябрь куни хавфсизлик соҳасида янги ҳамкорлик – AUKUSга асос солинганини эълон қилди. Ҳамкорлик доирасида Австралия Америка технологияси ёрдамида саккизта атом сувости кемаси қуради. Бунинг учун эса Франция билан тузилган йирик шартнома бекор қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар