18:26 / 20.09.2021
671

Японияда бир неча соат ухлаб олиш мумкин бўлган таксилар пайдо бўлди

Японияда бир неча соат ухлаб олиш мумкин бўлган таксилар пайдо бўлди
Фото: Butfirstchillout
Япониянинг Daiwа Motor Transportation такси оператори 30 августдан 4 сентябрга қадар Токиодан SleepingTaxi номли ноодатий реклама кампаниясини ўтказиб, унинг доирасида барча хоҳловчиларга махсус жиҳозланган автомобилда бир неча соат ухлаб олишни тавсия қилди. Мазкур хизмат бепул бўлганлиги сабаб кўплаб маҳаллий аҳоли ундан фойдаланишга қарор қилган, деб хабар беради Motor.

SleepingTaxi акциясида гибрид двигатель ўрнатилган беш эшикли Toyota JPN Тахi серияли хетчбеки иштирок этган. Шунингдек, автомобилларни электр узатмали суриладиган орқа эшиги ва орқа йўловчилар учун кенгайтирилган макони орқали осонгина таниб олиш мумкин.

Фото: Butfirstchillout
Атайлаб реклама кампанияси учун машиналарда дам олишга идеал шароит яратилган. У ерда юмшоқ ёстиқ, бир марталик кўз ниқоблари, шунингдек, тинчлантирувчи ичимликлар ва смартфонлар учун қувватлантиргичлар қўйилган кўчма стол мавжуд. Мутахассислар ён ойналарга яшил япроқлар тасвирини туширган. Бундан ташқари, олд ўриндиқнинг бош қўйгичига ўрнатилган экран тинчлантирувчи мусиқа ва видеороликларни намойиш этиб турган.

Фото: Butfirstchillout

Фото: Butfirstchillout
Акцияда аниқ қанча инсон иштирок этгани номаълум. «Релакс-такси»да мизғиб олиш бепул бўлгани инобатга олинадиган бўлса, реклама кампанияси, шубҳасиз, машҳурликка эришган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Японияда бир неча соат ухлаб олиш мумкин бўлган таксилар пайдо бўлди
[/banner_pushhouse