08:30 / 21.09.2021
2 770

Имрон Хон Имомали Раҳмоннинг таклифини «Толибон»га етказади

Имрон Хон Имомали Раҳмоннинг таклифини «Толибон»га етказади
Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг айтишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокаралардан сўнг, “Толибон” билан Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш бўйича мулоқотни бошлаган, деб хабар беради Азия Плюс ахборот агентлиги.

Покистон бош вазири ва Тожикистон президенти ўртасидаги учрашув 17 сентябр куни Душанбеда бўлиб ўтган эди. Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабар беришича, томонлар Душанбеда Афғонистон миллий қаршилик фронти ва “Толибон” вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этишга келишиб олган.

«Афғонистонга қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашгандан сўнг, айниқса, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан узоқ давом этган музокаралардан сўнг, мен “Толибон” билан Афғонистонда барча этник гуруҳлар - тожиклар, ҳазоралар, ўзбеклар иштирок этадиган инклюзив ҳукумат тузиш бўйича музокараларни бошладим” деб ёзган Имрон Хон ўзининг твиттерида.

У ўз твитига ёзган изоҳида, “40 йиллик зиддиятдан сўнг, бу инклюзивлик Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш билан бирга бутун минтақа манфаатларига мос келади", деб қўшимча қилган.

Музокаралар якунида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе ва Исломобод Тожикистон пойтахтида “Толибон” ҳаракати ва Афғонистон тожиклари ўртасидаги музокараларни ўтказишга келишиб олганини айтган. Шу нуқтаи назардан, яқин келажакда қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорлик тикланишига умид билдирилиб, бунда Афғонистондаги барча сиёсий ва этник гуруҳларнинг манфаатлари ҳисобга олиниши таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Имрон Хон Имомали Раҳмоннинг таклифини «Толибон»га етказади