09:00 / 21.09.2021
1 179

Эрдоған: “Исломофобия вируси жуда тез тарқаляпти”

Эрдоған: “Исломофобия вируси жуда тез тарқаляпти”
Айни пайт АҚШда сафарда бўлиб турган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Нью-Йоркда “Дунё янада одил бўлиши мумкин” мавзусида ташкил этилган конференцияда қатнашди.

У бир қатор халқаро масалалар қаторида дунёда исломофобия билан боғлиқ вазиятга ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, исломофобия вируси бутун дунёда шитоб билан тарқалмоқда.

Неча йиллар давомида демократия в эркинликлар бешиги сифатида намуна қилиб кўрсатиб келинган мамлакатларда бу вирус жуда тез ёйиляпти. Исломга душманлик ва муҳожирларга қаршилик бугунги кунга келиб сиёсатни ўзига асир қилиб олди. Мусулмонларнинг кундалик ҳаётини қийинлаштирадиган, давлат сиёсатини йўналтирадиган, ижтимоий тотувликка таҳдид туғдирадиган бузғунчи оқимга айланди”, – деди Туркия президенти.

Унинг фикрига кўра, исломофобия худди ИШИД сингари мафкуравий фанатизмнинг ўзгинаси бўлиб, жамиятнинг турли қатламларида илдиз отишга улгурган. Эрдоған исломофобия ва тоқатсизликка қарши курашда Туркия фаол рол ўйнаётганини айтиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Эрдоған: “Исломофобия вируси жуда тез тарқаляпти”
[/banner_pushhouse