14:28 / 21.09.2021
2 351

Қозоғистонлик эркак суд ижрочилари ва полициячиларни отиб ташлади

Қозоғистонлик эркак суд ижрочилари ва полициячиларни отиб ташлади
Фото: Tengrinews
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 20 сентябрь, душанба куни хусусий уйлардан бирида яшовчи эркак уни суд қарорига мувофиқ мажбуран кўчириб юборишга уринган суд ижрочиларини ўққа тутди, оқибатда икки нафар полициячи ва яна уч киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РБК».

«Ушбу уйда истиқомат қилувчи 1967 йилда туғилган эркак тажовуз кўрсатиб, суд ижрочилари, полиция участка инспекторлари ва Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимларига қарата ўқотар қуролдан ўт очди», — дейилади шаҳар полицияси матбуот хизмати баёнотида.

Tengrinews портали қайд этишича, отишма натижасида икки нафар полиция офицери — капитан ва майор ҳалок бўлган.

«Беш киши, шу жумладан, икки полициячи ўз хизмат мажбуриятларини бажараётган пайтда ўқотар қуролдан жароҳат олиб, вафот этди», — дейилади нашр хабарида.

Ўт очган шахс қўлга олинган, ҳуқуқ-тартибот органлари иш бўйича тергов бошлади.

Фожиа юз берган Алатау тумани раҳбари Азамат Калдибеков ОАВга ўт очган шахс қўлга олинганини тасдиқлади. «Терговдан кейин расмий вакиллар тўлиқ маълумот беради. Мен ошкор эта олмайман», — дея қўшиб қўйди у.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик эркак суд ижрочилари ва полициячиларни отиб ташлади