10:06 / 22.09.2021
2 610

Мисрда оила қурмоқчи бўлган 11 ва 12 ёшли келин-куёвнинг ота-онаси ҳибсга олинди

Мисрда оила қурмоқчи бўлган 11 ва 12 ёшли келин-куёвнинг ота-онаси ҳибсга олинди
Фото: Google Images
Миср хавфсизлик кучлари оила қуришга қарор қилган 11 ва 12 ёшли болаларнинг ота-оналарини ҳибсга олди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканалига таяниб «ТАСС» хабар берди. Қоҳирадан 30 километр узоқликдаги Умм-Хенан қишлоғида вояга етмаган болаларнинг никоҳи ошкор бўлгач, вазиятга ҳукумат аралашган.

Маросим ҳақида заргарлик дўконининг эгаси ёш келин учун сотиб олинган тилла тақинчоқларни Facebook’да жойлаштиргандан сўнг маълум бўлган — тиллалар куёв тўйдан олдин бўлажак рафиқасига совға қилиши шарт бўлган маҳр эди. Тилла тақинчоқларни боланинг ота-онаси сотиб олган. Бўлажак қариндошлик муносабати билан ўтказилаётган икки оиланинг тантанали байрами полициянинг тўсатдан кириб келиши билан тўхтатилди.

Оналик ва болалик бўйича миллий кенгаш бош котиби Саҳар ас-Санбатининг сўзларига кўра, болаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг ишонч телефонига бир одам қўнғироқ қилиб, ижтимоий тармоқда тез орада оила қурмоқчи бўлган ёш болаларнинг фотосуратлари жойлаштирилгани ҳақида айтган.

«Бу ҳодиса Миср конституциясининг болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги 80-моддасига зиддир ва болалар куч ишлатиш, ёмон муомала ёки зўравонликка дучор бўлган ҳолатларда давлат аралашувини назарда тутади», — деди миллий кенгаш бош котиби. Ота-оналар қонуний жавобгарликка тортилади.

Миср қонунчилигига кўра, ёшлар 18 ёшга тўлгандан сўнг оила қуриши мумкин. Илгари мамлакатнинг қишлоқ ва чекка туманларида турмуш қуриш ҳолатлари 16 ёш, баъзан 14 ва ундан кичик ёшдагилар орасида кузатилар эди. Сўнгги йилларда, Мисрда тегишли тузилмалар тузилгандан сўнг, улар барча эҳтимолий ижтимоий, ахлоқий, жисмоний ва тиббий салбий оқибатларини инобатга олган ҳолда, никоҳ ёшига жиддий эътибор бера бошлади. Вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳ қонун билан жазоланади.

Мисрда, шунингдек, кўп фарзандлилик ҳам қораланади. Давлат туғилиш даражасини тартибга солиш ва болалар сонини икки ёки учтагача чеклаш бўйича қилаётган барча уринишларига қарамай, қишлоқда яшовчи оилалардаги болалар сони кўпинча 6—10 ёки ундан кўпга етади.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси туғилиш даражасининг юқорилиги мамлакатдаги асосий муаммолардан бири эканини айтганди.
«Сизга ўзингиз боқолмайдиган ва иш топиб беролмайдиган бола нимага керак? Шунинг учун ҳам аҳолининг 50 фоизи кулбаларда яшайди», — деган давлат раҳбари.

Шунингдек, у аҳоли сонининг кўпайиши миллий хавфсизлик масаласи эканлигини таъкидлаган. Унга кўра, агар вазият ўзгармаса ва аҳолининг йиллик ўсиш даражаси 2,4 миллиондан 400 минг кишига камаймаса, фуқаролар учун ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган миллий лойиҳаларнинг ҳеч қандай таъсири сезилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрда оила қурмоқчи бўлган 11 ва 12 ёшли келин-куёвнинг ота-онаси ҳибсга олинди