09:50 / 24.09.2021
1 856

Ливия: Халифа Ҳафтар энди президент бўлмоқчи

Ливия: Халифа Ҳафтар энди президент бўлмоқчи
Ливия шарқидаги қуролли кучларнинг қўмондони Халифа Ҳафтар 24 декабр куни ўтказилиши режалаштирилган президент сайловида номзод бўлиш учун ҳарбий лавозимлардан вақтинча истеъфо берганини маълум қилди.

Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Абдураззоқ Назурий бугундан эътиборан 24 декабргача Ҳафтарнинг ўрнига бош қўмондон вазифасини бажариб туради. Шу тариқа Ҳафтар президент сайловига тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлади. Агар у сайловда мағлубиятга учраса, Вакиллар палатаси (парламент) сайлов тўғрисида бир томонлама қабул қилган қонунга биноан ҳарбий лавозимга қайта олади.

БМТ Ливияда Президент кенгаши ва Миллий бирдамлик ҳукуматини қонуний ҳукумат деб тан олади, Президент кенгаши раиси Муҳаммад Манфий эса Ливия армиясининг бош қўмондони ҳисоблади. Аммо Халифа Ҳафтар бу ҳукуматни тан олмайди ва шу пайтгача Ливия миллий армияси деб аталувчи қуролли кучларнинг қўмондони бўлиб келди. Вакиллар палатаси Ҳафтарни қўллаб-қувватлаб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливия: Халифа Ҳафтар энди президент бўлмоқчи