10:04 / 27.09.2021
3 026

Янги канцлер, янги ҳукумат. Германияда сайловлар якунланди

Янги канцлер, янги ҳукумат. Германияда сайловлар якунланди
Германия социал-демократик партияси Бундестагга сайловларда 25,4 фоиз овоз билан устунликни қўлга киритди.

Ангела Маркел ўрнини эндиликда социал-демократ Олаф Шольц эгаллади. Христиан демократлари ва христиан социал бирлашмалари блоки - 25,1 фоиз иккинчи ўринда бўлса, Яшиллар партияси 13,8 фоиз овоз тўплаган. Бу ҳақда Германия марказий сайлов комиссияси маълум қилган.

21 август куни Германия канцлери Ангела Меркел партия раиси сифатида Армин Лашетни ўз вориси деб атаганди. У у сайловлардан сўнг Лашет Германия канцлери бўлишига «қатъий ишонган». У ўз нутқида, айниқса, номзоднинг шахсий фазилатларини мақтаган.

Германияда парламент сайловлари 26 сентябр, якшанба куни эрталаб бошланди. 16 йиллик ҳукмронликдан сўнг Германия канцлери Ангела Меркел сайловларда ўз номзодини илгари сурмади. Германия ҳукумати раҳбари лавозимига асосий даъвогарлар - Меркелнинг партиядоши, Христиан демократлари ва христиан социал бирлашмалари сиёсий иттифоқи вакили Армин Лашет, Германия социал-демократик партиясидан Олаф Шольц ва Яшиллар партиясидан Анналена Бербок номзодлари қўйилган эди.

Канцлер лавозимини эгаллашга яқин турган Олаф Шольц Европа Иттифоқи ва НАТО билан муносабатлар аввалгидай сақланиб қолинишини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги канцлер, янги ҳукумат. Германияда сайловлар якунланди