23:17 / 30.09.2021
3 004

Леди Гага, Ким Кардашьян ва макияжсиз таниб бўлмайдиган бошқа юлдузлар (фото)

Леди Гага, Ким Кардашьян ва макияжсиз таниб бўлмайдиган бошқа юлдузлар (фото)
Ҳамиша пардоз қилишни ўз ўрнига қўядиган машҳур аёллардан кимлар косметикасиз тамоман бошқача кўринишига тўхталиб ўтамиз.

Дита Фон Тиз

Фото: Grazia
Дитани мухлислари уни камдан кам ҳолларда макияжсиз кўрган. У сайрга чиққанида, саёҳатда ва тонгда қаҳвахонага кирганида ҳам ҳамиша «образда» бўлади. Уни қизил помадасиз, кўзларидаги стрелка ва тиниқ кўрсатадиган тональ кремсиз тасаввур билиб бўлмайди.

Кайли Женнер

Фото: Grazia
Кайлининг макияжсиз кўриниши Instagram’даги суратларидан фарқ қилади. Бўянмаганида юзларидаги сепкиллар ва кўзлари остидаги кўкаришлар шундоққина кўзга ташланади. Аммо шу билан бирга, қуюқ макияжсиз ёш ва табиий кўринади.

Ева Лонгория

Фото: Grazia
Евани узун стрелкалар, ёпиштирилган киприклар ва тональ кремсиз тасаввур қилиш мушкул. Аслида эса Еванинг юз ранги ҳам тамоман бошқача. Бир неча марта папарацци таъқибидан қочиб қутула олмаган Еванинг макияжсиз суратига назар ташлаб, уни тамоман бошқа деб ўйлаш мумкин.

Ани Лорак

Фото: Grazia
Рус эстрадаси юлдузи Ани Лорак ҳам юзини яхшилаб контуринг қилишни ва ёрқин помада суртишни яхши кўради. Қолаверса, у кўзларига алоҳида урғу беришни ҳам хуш кўради. Косметикасиз эса уни таниб бўлмайди.

Ким Кардашьян

Фото: Grazia
Кўпчилик моделни макияжсиз ҳам гўзал кўринади деб ўйлайди. Аслида эса пардозли ва пардозсиз кўриниши солиштирилса, биринчиси кўпроқ ўзининг мумдан ясалган нусхасига ўхшайди.

Рената Литвинова

Фото: Grazia
Қора стрелка, қизил помада ва ёрқин тери ранги Ренатага хос ретро образ саналади. Юзидаги макияжини ювиб ташлаша борми, унчалик ҳам ҳурилиқо бўлмаган оддий аёлга айланади.

Леди Гага

Фото: Grazia
Визажисти контуринг орқали хонандани юзига ўзига хос тарзда урғу беришни уддасидан чиқади. Ҳатто бурни ва ёноқлари ҳам аслидан жозибалироқ кўрина бошлайди.

Адель

Фото: Grazia
Мухлислар хонанданинг макияжсиз селфиларини томоша қилишни яхши кўради. Унинг самимийлиги ва оддийлигидан шоу-бизнеснинг бошқа вакиллари ҳам ўрнак олса арзийди. Макияж борасида Адель стрелка чизиб кўзларини катта кўрсатишни афзал билади. Подводка суртмаганида эса бошқа одамга айланади-қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Леди Гага, Ким Кардашьян ва макияжсиз таниб бўлмайдиган бошқа юлдузлар (фото)