
Чеченистон республика ёки мамлакат раҳбарияти ўзгарганда ҳам Россия субъекти бўлиб қолади, деган республика раҳбари Рамзан Қодиров.
Қодиров ижтимоий тармоқлардаги обуначилар саволига шундай жавоб берди. Қодировнинг сўзларига кўра, Чеченистонни Россияга қўшиш тўғрисидаги қарорни республика аҳолиси қабул қилган, шунинг учун Владимир Путин ёки бошқа раҳбариятнинг Россия Федерацияси Президенти лавозимидан кетиши эҳтимоли республика мақомига таъсир қилмайди.
"Буни халқ референдумда ҳал қилган. Путин ва Қодиров ўз лавозимларини тарк этади, Чеченистон Республикаси эса Россия Федерациясининг субъекти бўлиб қолади”, - дея Қодировнинг сўзларини келтиради «Политика сегодня» нашри.
Чеченистоннинг Россия таркибида ривожланиши 2003 йил март ойида қабул қилинган республика конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Бу ташаббусни овоз берганларнинг 95% дан ортиғи қўллаб-қувватлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар