Фото: Facebook / @anam.distro
Индонезияда Зойрул Анам исмли эркак ўзининг гуруч қайнатгичига «уйланди». Электр қурилмаси билан бўлиб ўтган тўй маросимининг суратларини у Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Суратлардан кўриш мумкинки, гуруч қайнатгич келиннинг ёпинчиғи билан безатилган, куёв эса байрамона кийимда тўй ҳужжатларини имзолаган.
Анамнинг таъкидлашича, унинг жуфти «тўғри сўз, итоаткор, суюкли ва яхши овқат тайёрлайди».
Фото: Facebook / @anam.distro
Аммо «тўй»дан тўрт кун ўтиб эркак ажрашишга қарор қилган. Анам ўзининг бу каби қарорини «суюклиси» фақат гуруч тайёрлай олиши билан изоҳлаган.
Фото: Facebook / @anam.distro
Фото: Facebook / @anam.distro
NDTV’нинг ёзишича, Анам — Индонезияда ўзининг ноодатий чиқишлари билан танилган бўлиб, «тўй» обуначиларининг кўнглини кўтариш учун яна бир баҳона бўлган холос. Интернетда тарқалган суратларга кўра, у бунинг уддасидан чиққан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди