
Фото: AP
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакатга келиб давлат тўнтаришини амалга оширишни истаган, деди "Грузия орзуси" ҳукмрон партияси раиси Ираклий Кобахидзе.
"У давлат тўнтаришини амалга ошириш ва мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқариш учун Грузияга келган. Мос равишда, ҳуқуқ-тартибот органлари унинг янги жиноятининг олдини олиш учун барча чораларни кўрди", — деди Кобахидзе.
Жума куни мамлакат бош вазири Ираклий Гарибашвили Саакашвили Грузияда қўлга олинганини маълум қилди.
Бунгача собиқ президент октябрда ўтадиган сайловларга ватанга қайтишини айтганди.
У Грузияда қатор жиноятларда айбланиб қидирувга берилганди. Қўлга олинган Саакашвили Рустави шаҳридаги қамоқхонага жойлаштирилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.