Фото: «Kim Kyung-Hoon / Reuters»
Япониянинг Dentsu реклама ва коммуникация холдинги кекса ходимларни нафақага чиқишга рағбатлантиришга қаратилган Life Shift Platform экспериментал дастурини ишга туширишга қарор қилди. Бу ҳақда Mainichi газетаси хабар бермоқда.
Компания ишдан бўшаётган 40 ёшдан ошган японларга кичик бизнесни бошлашни таклиф этди ва New Horizon Collective (NH) шўъба корхонасида иш бошлаш учун шартнома тузишди. Шу билан бирга, Dentsu собиқ ходимлари ўз лойиҳаларини амалга ошираётган пайтда уларга 10 йил давомида доимий пул тўлаб туради. Ўртача тўловлар олдинги иш ҳақининг 50-60 фоизини ташкил этади.
Ташаббус муаллифи ва NH президенти Юдзи Ямагутининг изоҳлашича, Япония «100 йил умр кўриш» даврига кирди. Шу билан бирга, у «ушбу ўзгарувчан даврда ўзлари учун ҳақиқатан ҳам муносиб жой топа олмаган ва тўлақонли ишлай олмайдиган одамларни кўрганини» айтди.
Шунга кўра, у 60-70 ёшдаги ватандошлари ёши ёки компания мезонлари билан чегараланиб қолмасдан, ўз кучларидан қандай фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида ўйлай бошлаган. Бундан ташқари, бундай дастур компанияга пулни тежаш имконини беради, чунки эрта нафақага чиққанида ходимлар тўлиқ маош олишдан бош тортадилар.
2018 йилнинг кузида япониялик ишчиларга пенсияга чиқиш 65 ёшдан 70 ёшгача кечиктирилиши мумкинлиги хабар қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?