
Фото: Shutterstock
Россияда коронавирус пандемияси сабабли барча оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бутун мамлакат бўйича оммавий тадбирлар бекор қилинган.
Тадбирлар фақат давлат бош санитар врачи қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин. Айни пайтда Россиянинг ҳеч бир субъектида уч мингдан ортиқ киши иштирокида оммавий тадбир ўтказиш мумкин эмас.
Охирги суткада Россияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 25781 ҳолат қайд этилди. Бу 2 январдан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар