10:54 / 05.10.2021
2 082

Коронавируснинг энг хавфли аломати

Коронавируснинг энг хавфли аломати
Фото: «Известия»
Россиялик аллерголог-иммунолог Владимир Болибокнинг таъкидлашича, коронавируснинг энг хавфли аломати бу — одамнинг бўғила бошлашидир.

Унинг айтишича ҳид билишнинг йўқолиши COVID-19нинг хос симптоми мақомини аллақачон йўқотиб улгурган. Янги штаммлар пайдо бўлгани сайин бу аломат тобора кам учраяпти, деди у.

Тана ҳароратининг юқорилаши ва йўтал ҳам фақат коронавирусга хос хусусият эмас. Умуман олганда, касалликнинг кечиши ўзгараётгани боис аломатларига қараб уни аниқлаш қийин бўлиб бормоқда.

Ковидга чалинганликни аниқлашнинг энг осон йўли — беморнинг нафас олишини эшитиб кўриш, бу усул самарадорлигини Болибок ишонч билан таъкидламоқда. Агарда нафас олиш тинч ҳолатда дақиқасига 20 тадан ошса дарҳол шифокорларга мурожаат қилиш учун сабаблар етарли.

«Эътибор бериш керак бўлган энг муҳим жиҳат — одамнинг бўғила бошлашидир. Агар киши оғир нарса кўтармаётган ёки асабийлашмаётган бўлса, тинч ҳолатда унинг нафас олиш частотаси дақиқасига 20 тадан ошмаслиги шарт. Акс ҳолат унинг ўпкаларида муаммо борлигидан далолат беради», — деди мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг энг хавфли аломати