Фото: «Korrespondent.net»
Ҳиндистонлик аёл сочини ёмон турмаклаган гўзаллик салонига нисбатан қўзғатилган судда ютиб чиқди. Энди унга компенсация сифатида 271 минг доллар тўланади, деб ёзади «Korrespondent.net».
Ҳодиса 2018 йил, Деҳлидаги сартарошхоналардан бирида содир бўлган. Унда сартарошлардан бири мижознинг сочини айтганидан кўпроқ қилиб кесиб юборган. Аниқроғи бошидан елкасигача 4 дюм (10,16 см) соч қолдирган. Соч учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган фирма ходими бўлган аёл, омадсиз турмакдан кейин қаттиқ асабийлашиб, ишидан бўшаган. Кейин эса яна икки йил давомида психикаси билан боғлиқ муаммодан азият чеккан.
«У ойнага қарамай қўйган. У коммуникация соҳасида профессионал ва учрашув ҳамда интерфаол сессияларда иштирок этиши керак. Аммо калта соч турмаги сабаб ўзига бўлган ишончини йўқотган», — дейилади суд қарорида. Ҳиндистоннинг истеъмол билан боғлиқ низоларини ҳал қилиш бўйича миллий комиссияси ушбу ҳодисани «аёлнинг турмуш тарзини буткул ўзгартирган ҳамда унинг топ-модель бўлиш ҳақидаги орзуларини барбод қилган» деб баҳолаган.
Шундан келиб чиқиб Ҳиндистоннинг истеъмолчи ҳуқуқлари бўйича суди гўзаллик салонини мижозга 20 миллион рупий, яъни 271 миллион доллар тўлаши керак деб ҳукм чиқарган. Шунга қарамай, гўзаллик салонининг суд ҳукмига нисбатан шикоят билдириш учун ҳали вақт бор дейилади, хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди