Муҳаммад пайғамбар карикатуралари рассоми ва муаллифи Ларс Вилкс Швеция жанубида йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Вилксни қўриқлаб кетаётган икки нафар полициячилар ҳам у билан бирга ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Франс Пресс агентлигига маҳаллий полиция вакили хабар берган.
Авария кундуз куни Маркарид шаҳри яқинидаги Е4 шоссесида юз берган. Рассомни олиб кетаётган автомобил юк машинасига тўқнашиши оқибатида, иккала транспорт воситаси ҳам жойида аланга олган. Маҳаллий полиция вакили юз берган ҳодиса ёвуз ниятли кимсалар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги версияни инкор этган.
"Агар бу ҳақиқат бўлганида, тергов бошқа йўналишда олиб борилган бўлар эди... Йўл транспорт ҳодисасида икки нафар полициячилар ҳам ҳалок бўлишгани туфайли, тергов ишлари прокуратуранинг алоҳида бўлимига топширилган", - деган агентлик суҳбатдоши.
Ларс Вилкснинг Муҳаммад пайғамбарга чизган карикатуралари 2007 йилнинг ёз фасли охирида швециянинг Nerikes Allehanda нашри томонидан чоп этилгач швед ОАВлари у ҳақда ёза бошлашган эди. Карикатуралар чоп этилган кундан бошлаб Ларс Вилкс полициячиларнинг доимий қўриғига олинган, чунки унинг номига тўхтовсиз таҳдидлар келиб туша бошлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди