«Толибон» ҳаракати мамлакатда тўй ўтказиш қоидаларини ўрнатди ва байрам пайтида афғонларга жонли мусиқа ижро этишни тақиқлади. Бу ҳақда Lenta маҳаллий Afghanistan International телеканалига асосланиб маълум қилди.
Тегишли қарор яқинда тузилган вазирликнинг махсус йиғилишида қабул қилинган.
Бундан ташқари, телеканал таъкидлашича, ҳаракат никоҳ маросимини ўтказишни тақиқлаб қўйишган, шунингдек, тадбир давомида эркаклар ва аёллар турли хоналарда бўлишлари керак деб қарор қилишган.
Аввалроқ, Афғонистоннинг янги ҳукумати қизлар ва аёлларнинг таълим олиш имкониятларини чеклаб қўйгани маълум қилинганди.
«Толибон» қизлар эркаклар билан бирга ўқий олмайди, деб ҳисоблайди. Янги қоида доимий бўлиб қолмаслигини такидлашган. Ҳукумат «хавфсиз исломий муҳит»ни яратиш устида ишлайди. Расмий равишда, Афғонистоннинг янги ҳукумати қизларга ўқишни тақиқламади, балки уларни «хавфсиз бўлишга» ва ҳозирча мактабга бормасликка чақирди, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)