Фото: Reuters
Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Балужистон вилоятида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президенти Ориф Алвий ва бош вазири Имрон Хонга ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Балужистон вилоятида 7 октябрь куни 5,9 магнитудали зилзила юз берганди. Оқибатда камида 20 киши ҳалок бўлгани, жароҳатланганлар сони 300 кишига етгани маълум қилинган.
The News хабарига кўра, зилзила Кветта, Сиби, Харнай, Пишин, Килла Сайфулла ва бошқа шаҳарларга таъсир қилган. Маҳаллий сейсмологик марказ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Харнайдан унчалик узоқ бўлмаган, шунинг учун шаҳар энг жиддий зарар кўрган, энг кўп қурбонлар ҳам шу ерда қайд этилган.
Харнай комиссари ўринбосарининг айтишича, шаҳарда 50 дан ортиқ одам жароҳат олган. Унинг сўзларига кўра, айримлар оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилган. Расмийлар қурбонлар сони ортишидан хавотирда.
Ҳукумат вакилига кўра, Харнайдаги баъзи бинолар вайрон бўлган, одамлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Шаҳарни электр энергияси билан таъминлаш узилиб қолган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?