
2000 йилдан бери Россиядан 5 миллионгача фуқаро кўчиб кетган. “Такие Дела” портали мустақил мутахассислар гуруҳи билан биргаликда ўтказган тадқиқот натижалари ана шуни кўрсатди.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, Россиядан эмиграция суръати 2011 йилдан кейин тезлашди. 2000-йилларнинг бошларида россияликлар асосан Ғарбий Европа мамлакатларига кетган эди, 2014 йилдан кейин эса яқин хориж давлатларига йўл оладиган бўлди.
Тадқиқотда айтилишича, сўнгги йилларда мамлакат ҳар йили 300 минг фуқаросидан айрилмоқда, ҳақиқий кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин: тадқиқот Росстат маълумотларига асосланган, Росстат эса фақат Россияда рўйхатдан чиққанларни ҳисобга олади, лекин ҳамма ҳам бундай қилавермайди.
Тадқиқот муаллифлари 2000 йилдан 2021 йилгача Россияни тарк этган 900 киши билан суҳбатлашди. Улар кетишнинг асосисй сабаблари сифатида хавфсизликка интилиш, янги тажриба орттириш, барқарорлик ва Россиядаги сиёсий вазиятдан норозиликни кўрсатган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар