Фото: Vk.com / Рамзан Кадыров
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг тўнғич қизи, 23 ёшли Айшат Қодирова республика маданият вазири лавозимини эгаллади. Бу ҳақда Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов Instagram’да маълум қилди. Бунгача Айшат маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
“Айшат ўз ишига масъулиятли ёндошиши туфайли республика кутубхоналари, маданият уйлари ва театрлари ривожига ва Чеченистон маданият вазирлиги фаолиятининг барча йўналишларида юқори кўрсаткичларга эришилишига улкан ҳисса қўшди. Ишончим комил, у ушбу масъулиятли лавозимда катта натижаларга эришади ва ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли уддалайди”, деб ёзган Даудов.
Маълумотларга кўра, Айшат Қодирова 1998 йилда туғилган. У Чеченистон давлат университетини тамомлаган, 2016 йилдан Firdaws модалар уйи директори ҳисобланади. Айшат 2020 йил сентябрдан маданият вазири ўринбосари сифатида фаолият юрита бошлаган.
Таъкидланишича, Қодировнинг яна бир қизи – Хадичат 2020 йил декабрда Грозний шаҳрининг мактабгача таълим департаменти бошлиғи этиб тайинланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?