
Бугун "Мисс Россия мигрантлар федерацияси" гўзаллик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни Россия мигрантлар федерацияси @fmr_online ташкил этди.
Финал босқичида Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 10 нафар қиз қатнашди.
Биринчи ўринни ўзбекистонлик Рушана Каримова эгаллади.
У Москва молия-юридик университетида таҳсил олиш сертификати билан тақдирланди. Мигрант аёллар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган гўзаллик танлови иккинчи марта ўтказилмоқда.
Ўтган йили тожикистонлик Фотима Каладорова ғолиб бўлганди, "вице-мисс" унвони Россия Тува Республикасидан Диана Бадирги қўлга киритди, “томошабинлар эътирофи” эса қирғизистонлик Камила Полотбековага насиб қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар