15:43 / 14.10.2021
2 185

Путин 84 ёшигача президентликда қолиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берди

Путин 84 ёшигача президентликда қолиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берди
Фото: «ТАСС»
13 октябрь куни бўлиб ўтган «Россия энергетика ҳафталиги» форумининг ялпи мажлиси якунланганидан кейин, Россия президенти Владимир Путин CNBC телеканали бошловчиси Хедли Гемблга интервью берди.

Бошловчи давлат раҳбаридан унинг вориси борасида нимани ўйлаётгани, шунингдек, чиндан ҳам 84 ёшигача президентлик лавозимида қолишни исташ-истамаслиги ҳақида сўради.

«Йўқ, мен бундай саволларга жавоб бермасликни афзал кўраман, мана шу менинг анъанавий жавобим. Кейинги сайловларга ҳали анча вақт бор. Бу мавзудаги суҳбатлар вазиятни беқарорлаштиради. Вазият тинч ва барқарор бўлиши керак, шунда барча ҳукумат органлари, барча давлат тузилмалари ишонч билан ишлайди ва келажакка хотиржам қарайди. Тўғри, конституция менга кейинги муддат учун номзодимни қўйишга рухсат беради, лекин ҳозирча бу масалада ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган», — дея Кремль матбуот хизмати Россия президентининг сўзларини келтирди.

Аввал ҳам Путин бўлажак вориси ва янги президентлик муддатига номзодини қўйиши ҳақидаги саволларга бир неча бор жавоб берган. Хусусан, июнь ойининг охирида, давлат раҳбари жонли эфирда президентлик учун муносиб номзодни аниқлаш мумкин бўлган вақт ҳали олдинда эканини айтган.

«Президентликка номзодини қўядиган кишиларга тавсиялар бериш менинг зиммамдаги масъулият. Дунёнинг барча мамлакатларида шундай. Бу борада бирорта истиснони билмайман. Албатта, вақти келади ва умид қиламанки, фалончи одам менинг фикримча, Россиядек ажойиб мамлакатни бошқаришга лойиқ, дея оламан», — деди Путин.

Путин ҳар қандай касб эгаси мамлакатни бошқариши мумкинлигини таъкидлади, аммо ҳуқуқий билим ва қонунларни билиш давлат раҳбари бўлишга ёрдам беради. Унинг сўзларига кўра, энг асосийси, президент бўлишга қарор қилган инсон ҳаётининг муҳим қисмини бутунлай ўз ишига бағишлашга тайёр бўлиши керак.

Сўнг Путин 2000 йилдан бери ворис танлаш ҳақида ўйлаётганини, аммо якуний қарорни фуқаролар қабул қилишини айтди. «Бўлажак раҳбар нима ишда, қандай фаолият юритаётгани муҳим эмас, у кимнинг қандай вакили бўлиши аҳамиятсиз, ҳал қилувчи овозни сайловчи беради», — дея таъкидлади у.

Владимир Путин дастлаб 2000 йилдан 2008 йилгача Россия президенти бўлган, у 2012 йилдан буён ушбу лавозимни қайта эгаллаб келмоқда. 2020 йил 5 апрель куни Путин ўзига яна давлат раҳбарлиги лавозимини эгаллаш учун 2024 йилги президент сайловларида иштирок этиш имконини берувчи қонунни имзолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин 84 ёшигача президентликда қолиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берди