
Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги "Имом Боргоҳ" шиалар масжидида теракт содир бўлди, дея хабар бермоқда TOLOnews.
Теракт жума намози ўқилаётган пайт юз берган – худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборган. Хабарда айтилишича, қурбонлар сони кўп, бироқ айни пайтда айнан неча киши ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Терактни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни Қундуз шаҳридаги шиалар масжидида ҳам жума намози пайтида теракт юз берган эди. Маълумотларга қараганда, портлаш оқибатида камида 150 киши ҳалок бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.