21:06 / 15.10.2021
1 898

АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда

АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда
Коронавирус пандемияси туфайли хорижликларнинг АҚШга киришига қўйилган барча чекловлар 8 ноябрдан олиб ташланади. Бу ҳақда Байден маъмурияти маълум қилди.

Шу пайтгача АҚШга келиш тақиқланган ҳудудлар рўйхатида 33 та давлат бор эди (Ўзбекистондан ташқари). Сўнгги 14 кун ичида ушбу давлатларда бўлган шахслар (АҚШ фуқаролари ва доимий резидентлардан ташқари) АҚШга кириши тақиқланган эди. 8-ноябрдан бошлаб бу давлатлар фуқаролари ҳам энди АҚШга келиши мумкин.

Фақат АҚШга кириш учун коронавирусга қарши вакцина олганини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Шунингдек, сўнгги уч кун ичида вирусга қарши топширилган "ПЦР" тести манфий натижаси ҳам талаб қилинади.

Канада ва Мексикадан қуруқлик орқали АҚШга киришга қўйилган чекловлар ҳам 8 ноябр куни бекор қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда