date
views 1 641

«Афғонистондаги инқироз МДҲ давлатлари хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради» - Имомали Раҳмон

«Афғонистондаги инқироз МДҲ давлатлари хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради» - Имомали Раҳмон
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий инқироз МДҲ давлатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид эканлигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий ва гуманитар инқироз мамлакатларимиз хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради», - дейди Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президентининг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террористик гуруҳлар рўйхатига киритилган «Толибон» ҳаракати ҳокимиятга келиши Тожикистон учун бу қўшни давлатдаги вазиятни янада мураккаблаштирди.

Шу нуқтаи назардан, Раҳмон МДҲ мамлакатларининг хавфсизлик тузилмаларини Афғонистондан келиб чиқаётган таҳдидларга қарши курашда янада яқинроқ мувофиқлаштиришга чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Афғонистондаги инқироз МДҲ давлатлари хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради» - Имомали Раҳмон