16:14 / 17.10.2021
1 685

Қозоғистонда аёллар учун алоҳида вагонлари бўлган поездлар ишга туширилди

Қозоғистонда аёллар учун алоҳида вагонлари бўлган поездлар ишга туширилди
Фото: «Rail-news.kz»
Қозоғистонда аёллар учун алоҳида вагонлари бўлган поездлар ишга туширилди, деб ёзади Tengrinews.

Қирғизистон темир йўллари 10 октябрдан Алмати—Оскемен ва Алмати—Манғистов йўналишлари бўйича поездлардаги махсус вагонларга «аёллар чипталари»ни сотиш лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа талабга қараб бошқа йўналишларга ҳам жорий қилинади.

Йўловчиларга оддий вагон ёки аёллар учун алоҳида вагонни танлаш ҳуқуқи берилади. Вагонлар кўринишидан оддийларидан фарқ қилмайди, улар учун чипталар нархи ҳам Қозоғистон темир йўллари стандарт тарифлари бўйича шакллантирилади.

Аёллар учун махсус вагонларга расмийлаштирилган чипталарда «ЖН» (женский) белгиси бўлади.

Кейинроқ Қозоғистон темир йўллари департаменти директорининг маълум қилишича, вагонга 7 ёшгача ўғил болаларни ўзи билан олиш мумкин. Шунингдек, вагонда фақат аёл проводниклар хизмат кўрсатади. Бошқа жиҳатдан эса ҳеч қандай фарқлар бўлмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда аёллар учун алоҳида вагонлари бўлган поездлар ишга туширилди