08:00 / 19.10.2021
1 054

Билл Гейтснинг қизи мисрлик йигитга турмушга чиқди

Билл Гейтснинг қизи мисрлик йигитга турмушга чиқди
Фото: Instagram /jenniferkgates
Билл Гейтснинг тўнғич қизи Женнифер Гейтс мисрлик конкурчи Наил Нассарга турмушга чиқди. Никоҳ тўйи Гейтснинг Нью-Йорк штатидаги уйида ўтган.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, тўй тантаналари бир неча кун давом этган. Жуфтлик дастлаб 15 октябрда мусулмон урф-одатларига кўра тўй қилган, эртаси куни эса зиёфат уюштирган.

Таъкидланишича, тўй Гейтслар оиласига 2 млн долларга тушган. Тантанали маросим учун уй ҳудудида махсус павильон қурилган ва бир нечта юк машина гуллар буюртирилган.

Келин отаси билан Элтон Жоннинг You Feel The Love Tonight қўшиғига рақсга тушган.

Тўй меҳмонлари хавфсизлигини бир гуруҳ тансоқчилар таъминлаган. Бундан ташқари, полиция Гейтслар уйи жойлашган ҳудудни тўсиб қўйган.

Жуфтлик 2020 йил январда унаштирилганини эълон қилган. Бунгача улар бир неча йил учрашиб юришган.

25 ёшли Женнифер Гейтс ва 30 ёшли Нассар Стэнфорд университети битирувчилари ҳисобланади. Жуфтлик айнан шу ерда танишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтснинг қизи мисрлик йигитга турмушга чиқди