20:00 / 19.10.2021
1 861

Toyota Supra’сини танаси билан дўлдан ҳимоя қилаётган ҳайдовчи (видео)

Toyota Supra’сини танаси билан дўлдан ҳимоя қилаётган ҳайдовчи (видео)
Кадр: TikTok
Жейк Макглойн исмли TikTok фойдаланувчиси деразадан туриб олинган қисқа видео билан бўлишди. Австралиянинг Сидней шаҳрида истиқомат қилувчи эркак Toyota Supra’ни дўлдан ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган миссияни тасвирга олишга муваффақ бўлган. Эркак автомобилини ҳимоя қилиш учун табиий офатни ўз танасига қабул қилган, деб хабар беради Motor.

Видеодаги ҳолат Жейк Макглойн яшайдиган уй олдида жойлашган автотураргоҳда содир бўлган. Кадрда дўл вақти танаси билан кумушранг Toyota Supra’сини тўсишга уринган номаълум эркак тасвирланган. Спорткар эгаси ноқулай об-ҳаво шароитига машина олд ойнасини картон билан, орқа қисмини эса қора мато билан ёпиш орқали тайёргалик кўрган. Аммо кучли шамол ҳимоя материалларини кўтариб ташлаган. Автомобильига шикаст етмаслиги учун эркак танаси билан спорткарни тўсган.

Видеоролик эълон қилинганидан бир неча соат ўтиб, у 900 мингдан ортиқ томоша қилинган ва 72 мингдан зиёд лайк тўплаган. Кейинроқ спорткар эгаси видео остидаги изоҳга машинага ҳам, ўзига ҳам шикаст етмаганини ёзиб қолдирган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эркакни фидоийлиги учун мақтаб, кейинги сафар ҳимоя ғилофидан фойдаланишни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Toyota Supra’сини танаси билан дўлдан ҳимоя қилаётган ҳайдовчи (видео)