09:08 / 20.10.2021
2 551

Дангасалар учун ажойиб иш — ойига 2750 доллар

Дангасалар учун ажойиб иш — ойига 2750 доллар
Фото: «House-tricks.com»
Британиянинг кўрпа-тўшак ишлаб чиқарувчи «Crafted Bed» компанияси матрас текширувчилари учун бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда. Номзодлардан кун бўйи тўшакда ётиш ва Netflix сериалларини томоша қилиш талаб этилади. Бу ҳақда Британиянинг Mirror нашри хабар бермоқда.

Каравотда ётганликлари учун уларга йилига 24 минг фунт таклиф қилишмоқда — бу тахминан йилига 33 минг доллар, ойига 2750 доллар дегани. Асосий шарти —синовдан ўтказилаётган маҳсулотлар — компания сотаётган матрасларга батафсил ва тушунарли изоҳлар ёзиш қобилиятига эга бўлиш.

Матрас ҳар ҳафта синовчининг уйига етказиб берилади. Бундан чиқди офисга боришга ҳам ҳожат йўқ.

«Биз бу вазифаларни таклиф этаётганимиздан жуда хурсандмиз, чунки мижозлар эҳтиёжини қондириш биз учун ниҳоятда муҳим», — дейди Crafted Beds компанияси маркетинг менежери Браян Диллон.

Матрасларнинг сифатини баҳолаш учун унинг устида ҳафтасига 37 ярим соат вақтни ўтказишга мажбур. Ходим тестни ўтказишга бутун эътиборини жалб қилиши учун унда ёлғиз ётишига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дангасалар учун ажойиб иш — ойига 2750 доллар