16:30 / 20.10.2021
2 656

Японияда зилзиладан кейин Иккинчи жаҳон уруши давридаги кемалар сув юзасига қалқиб чиқди (видео)

Японияда зилзиладан кейин Иккинчи жаҳон уруши давридаги кемалар сув юзасига қалқиб чиқди (видео)
Япониянинг Иводзима ороли яқинида зилзила Иккинчи жаҳон уруши даврида чўкиб кетган кемалар қолдиқларини денгиз қаъридан юзага олиб чиқди, деб ёзади «РБК» Asahi телеканалига таяниб. Кемаларнинг сув юзасига қалқиб чиққан синчлари акс этган фотосуратлар ҳам илова қилинган.

Иводзима учун борган жангларда Америка қўшинлари томонидан эгаллаб олинган ва чўктириб юборилган 24 та япон транспорт кемаси сув юзасига чиқиб қолган. Сўнг улар оролнинг ғарбий қисмига кўчириб ўтказилиб, тўлқинқайтаргичлар сифатида фойдаланилган.

Табиий офатлар олдини олиш бўйича фан ва техника миллий институти Вулқонларни тадқиқ қилишга кўмаклашиш маркази директори Сецуя Наката телеканалга маълум қилишича, Иводзима оролида катта вулқон отилиши эҳтимоли бор. Унинг сўзларига кўра, Иводзимадаги Сурибати вулқони — Япониядаги 110 та фаол вулқонлар орасида портлаш хавфи энг катта бўлган вулқондир.

Иводзимада ҳеч ким яшамайди, орол 1968 йил АҚШ уни Японияга қайтариб берганидан буён ҳарбий база ҳисобланади. Шу йилнинг августида NASA сунъий йўлдоши Фукутоку-Оканоба ерости вулқони отилишини суратга олди. Вулқон отилиши натижасида Тинч океанида янги орол пайдо бўлди.

Таъкидлаш жоиз, Япониянинг жануби-ғарбий қисмида 20 октябрь куни Асо вулқони отилди. Вулқон кули Накадаке кратеридан бир километрдан узоққа отилган ва қарийб 3,5 минг метр баландликка етган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда зилзиладан кейин Иккинчи жаҳон уруши давридаги кемалар сув юзасига қалқиб чиқди (видео)