МРБ жаҳон урушидан огоҳлантирди! Қачон? Қаерда? Нима учун?

Дунё1 дақиқа ўқиш5.2K
МРБ жаҳон урушидан огоҳлантирди! Қачон? Қаерда? Нима учун?
Фото: «Infosmi.net»
Марказий разведка бошқармаси чоп этган маърузага кўра, яқин ўн йилликларда сайёрадаги иқлим ўзгариши сабабли дунёга глобал ҳарбий можаро хавф солади.

«Иқлим ўзгаришининг кучайиб бораётган жисмоний таъсири трансчегаравий геосиёсий қайноқ нуқталарни янада зўрайтириб юбориши ҳеч гап эмас. Негаки давлатлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли чора кўришади», – дейилади ҳужжатда.

Муаллифларнинг фикрича, 2040 йилгача дунёда «иқлим тўқнашувлари» бошланади, бунда томонлар бир-бирига қарши қурғоқчилик ва сув тошқини каби табиий офатларни кучайтирувчи технологияларни қўллайди. Гап, биринчи навбатда, геомуҳандислик технологиялари ҳақида бормоқда.

Мутахассислар, шунингдек, глобал исишнинг олдини олиш учун иссиқхона газлари чиқишини камайтиришни назарда тутувчи иқлим бўйича Париж битимини амалга ошириш юзасидан келишмовчиликлар бўйича мамлакатлар ўртасида кескинлик кучайиб боришидан огоҳлантирмоқда.

«Аксарият давлатлар қийин иқтисодий чекловларга дуч келишади ва кейинчалик чиқиндиларни тезда қисқартириш учун технологик ютуқларга умид қилишлари мумкин бўлади. Ҳароратнинг кўтарилиш траекториясини аниқлашда Хитой ва Ҳиндистон ҳал қилувчи рол ўйнайди», – дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, ҳисобот муаллифлари ривожланаётган мамлакатларда иқлим ўзгариши таъсири туфайли ички можаролар хавфи келиб чиқишини таъкидлаганлар, чунки бу давлатлар янги шароитларга мослашишга қийналишади.

Иқлим урушидаги потенциал истиқболли нуқталарга Конго, Ҳинд, Меконг ва Нил дарё ҳавзалари каби минтақалар киради. У ерда низолар дарё каналларининг ўзгариши ва сув оқимларининг йўналиши туфайли юзага келиши мумкин.

Ҳисоботда глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан энг кўп азият чекувчи 11 давлат санаб ўтилган. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу давлатлар омон қолиш учун ҳаддан ташқари чоралар кўриши мумкин. Гап, хусусан, ядро қуролига эга бўлган Хитой, Ҳиндистон ва Покистон, шунингдек, Афғонистон, Шимолий Корея, Мьянма ҳамда Марказий ва Жанубий Американинг бир қатор давлатлари ҳақида бормоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Иқтисодиёт
    27 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  2. Спорт
    ФИФА киберҳужумга учради: хакерлар ташкилотнинг маълумотларига киришга муваффақ бўлди
  3. Саломатлик
    «10 та доридан кўра битта бедана тухуми фойдали» — ҳақиқатми ёки муболаға?
  4. Жамият
    «Синглиси бор акалар меҳрга муҳтож бўлмас экан»: оиладаги энг беғубор ришта ҳақида
  5. Жамият
    Ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмагани учун Дамас автомашинаси хатланди
  6. Спорт
    Андони Ираола «Ливерпул» юлдузлари Вирц ва Исакнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади
  7. Жамият
    Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди
  8. Дунё
    «У 80 фоиз супер даҳо, қолган 20 фоизини айтишдан бош тортаман»: Трамп Илон Маск ҳақида
  9. Маданият
    Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!
  10. Спорт
    «Олимпик-МобиУз» «Шўртан»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмаси сари муҳим қадам ташлади