Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги отишмада 17 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги отишмада 17 киши ҳалок бўлди
Фото: Ettela'at-e Rooz
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида толиблар ва номаълум қуролланган кишилар ўртасидаги отишма вақтида камида 17 киши, жумладан болалар ҳалок бўлди.

Ettela'at-e Rooz нашрининг хабар беришича, отишма оқибатида 7 нафар бола, 3 нафар аёл ва 7 нафар эркак, жумладан толиблар ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, отишма соат 11:40 да бошланган ва 2 соатдан кўпроқ давом этган. Унинг давомида оғир қурол ҳам қўлланган. Манбалар толибларга қаршилик кўрсатганлар орасида ИШИД тарафдорлари ҳам бўлганини маълум қилган. Бироқ ҳозирча бу маълумот тасдиқланмаган.

Маҳаллий полиция толибларга қарши 4 киши отишма олиб боргани, уларнинг барчаси ўлдирилганини маълум қилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар