Афғонистонда аввалги ҳукуматнинг қулаши афғон халқига фақат зарар келтирди. Бу ҳақда якшанба куни TOLOnews телеканалига берган интервьюсида «Толибон» ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид айтиб ўтди.
«Менимча, режимнинг қулаши Афғонистон халқига фақат зарар етказди, чунки агар уруш тўхтатилганида ва биз музокараларда сезиларли ютуқларга эришганимизда, вазият ҳозиргидан яхшироқ бўларди. Натижада институтларнинг қулаши ва мамлакатдан одамларнинг қочиб кетишининг олдини олиш мумкин эди», – деди у.
Бундан ташқари, Мужоҳид халқаро ҳамжамиятнинг «Толибон» томонидан тузилган ҳукуматнинг инклюзив эмаслиги ҳақидаги айбловларини рад этди.
«Агар биз турли халқларнинг иштироки ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирги ҳукуматга турли этник гуруҳларни киритганмиз ва уларга тегишли ваколатлар берилган. Айрим шахсларни киритиш ҳақида гапириш эса нотўғри», – деди Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
У АҚШни молиявий ёрдамни тўхтатганини танқид қилар экан, Вашингтон бошқа давлатларни ҳам Афғонистондаги муваққат ҳукуматни тан олмасликка ундаётганини айтди. «Биламиз, бунинг ортида АҚШ турибди», – дея таъкидлади «Толибон» вакили. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди