17:02 / 25.10.2021
1 694

Латвия Мудофаа вазири: «Россия бизга ҳар томонлама таҳдид солади»

Латвия Мудофаа вазири: «Россия бизга ҳар томонлама таҳдид солади»
Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс «Россия томонидан Болтиқбўйи давлатларига солинаётган таҳдид ҳар томонлама қамраб олган», деган. Пабрикснинг фикрича, «Россия ҳар қандай заифлик белгиларидан фойдаланади».

Пайшанба куни Брюсселда НАТО мудофаа вазирлари «Россиянинг бир неча жабҳада мумкин бўлган ҳар қандай ҳужумидан ҳимояланишнинг янги бош режаси» бўйича келишиб, «альянснинг асосий мақсади Москвани тажовуздан тутиб туриш» эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Пабрикснинг таъкидлашича, ушбу йиғилишда НАТО иттифоқининг «хавфсизлик ва тўхтатувчилик сиёсати», жумладан, «Россиянинг ўсиб бораётган ва хилма-хил таҳдидига қарши ҳарбий воситаларни қўллаш»ни ишлаб чиқиш бўйича асосий етакчи тамойиллари қабул қилинган.

Аввалроқ Артис Пабрикс Россия ва Беларусия интеграцияси Болтиқбўйи давлатларига қўшимча хавф туғдиришини айтганди.

НАТОнинг Брюсселда тасдиқланган махфий стратегиясининг мақсади Болтиқбўйи ва Қора денгиз минтақаларида бир вақтнинг ўзида ядровий қурол, компьютер тармоқларини бузиш ва космосдан ҳужумларни ўз ичига олиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳужумга тайёргарлик кўришдир.

НАТО дипломатлари «Евроатлантика минтақасида жиловлаш ва мудофаа концепцияси» ва уни амалга ошириш бўйича стратегик режа зарур, чунки «Россия замонавий қурол-яроғ тизимларини ишлаб чиқмоқда ва альянс чегараларига яқинроқда қўшинларини жойлаштирмоқда» деб таъкидлаган.

«Бу баёнот 2022 йил охиригача батафсилроқ минтақавий режаларни ишлаб чиқишга яшил чироқ ёқади, бу эса НАТОга қандай қўшимча қуроллар кераклигини ва ўз кучларини қандай жойлаштиришни ҳал қилиш имконини беради», деган АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Латвия Мудофаа вазири: «Россия бизга ҳар томонлама таҳдид солади»