Фото: Facebook
24 октябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев икки кунлик давлат ташрифи билан Туркманистонга келди. Бу ҳақда Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Уалига таяниб, «Хроника Туркменистана» хабар берди.
Аэропортда Қозоғистон раҳбарини Туркманистон бош вазирининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов кутиб олган. У ердан Тўқаев ва кичик Бердимуҳамедов музокаралар олиб бориш учун «Оғузкент» меҳмонхонасига йўл олган. Учрашувда қандай масалалар муҳокама қилингани ҳақида на туркман, на қозоқ матбуот хизматлари хабар берган.
Фото: Facebook
Шундан сўнг Қозоғистон президенти Ахалтеке от спорти мажмуасига борди, уни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.
Бу ерда меҳмонга Туркманистон раҳбарининг отлар коллекцияси таништирилиб, чавандозлар томошаси намойиш этилди. Туркманистон давлат ахборот агентлигининг ёзишича, дастурнинг диққатга сазовор жойи отларнинг санъаткорлар билан биргаликда ижро этган куштдепди рақси бўлди.
«Бу ёрқин, ўзига хос от спорти намойиши мамлакатимизнинг ҳурматли меҳмонида чиндан ҳам ҳайратланарли таассурот қолдирди», — дейилади агентлик хабарида.
Фото: Facebook
Тадбир сўнгида Гурбангули Бердимуҳамедов қозоғистонлик ҳамкасбига Ахалтеке зотли Ганатли отини совға қилди. Ахалтеке отлари халқаро ассоциацияси ва «Туркман алабайи» халқаро ассоциациясига раҳбарлик қилаётган Сердар Бердимуҳамедов эса Бовсер лақабли този ит совға қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди