16:19 / 26.10.2021
1 601

"Зўрға юрибди" - сиёсатшунос Байден рейтинги нега тушиб кетгани ҳақида

"Зўрға юрибди" - сиёсатшунос Байден рейтинги нега тушиб кетгани ҳақида
Америка етакчиси Жо Байден рейтингининг пастлаб кетиши фақатгина Афғонистондан қўшинлар чиқарилиши ташкилоти ва коронавирусга боғлиқ эмас, деб ҳисоблайди сиёсатшунос, шарқшунос Евгений Сатановский.

АҚШда 1945 йилдан буён президент рейтингининг рекорд даражада пастлаши қайд этилди. Gallup жамоатчилик фикрини тадқиқ қилиш институти маълумотларига кўра, айни вақтда Жо Байденни 44,7% америкаликлар қўллаб-қувватламоқда, бу эса йил бошидагидан 11,3 фоизга камдир.

"Бу эҳтимол, унинг ёмон президентлиги билан боғлиқ - ахир бу ҳолат шундоқ аён. Зўрға нафас оляпти - ҳеч кимда ҳеч қандай заррача таассурот қолдирмайди. Худди зомбидек таасурот уйғотади. Байден артист Лесли Нильсенга ўхшайди. Фақат у аҳмоқ ролини ўйнарди, бу эса, афтидан, "Голый пистолет" фильмининг ҳақиқий бош қаҳрамонига ўхшаяпти. Лекин реал сиёсатда бу фильмдагидан кўра хавфлидир", – деди Сатановский РИА ФАН мухбири билан суҳбатда.

У шунингдек, ушбу ҳолатни америкаликларнинг ўзига қўйиб бериш лозимлигини, сабаби Байден - уларнинг танлови бўлганини таъкидлаб ўтди.
"Бу ҳолатларнинг барчаси унинг рейтингига таъсир кўрсатди, жумладан, афғон билан боғлиқ вазият ҳам. Одамлар президенти шарманда бўлишини ёқтиришмайди, алқисса. агар етакчи ўзининг қаердалигини тушунмаса, боз устига ички ва ташқи сиёсатда катта хатоликларга йўл қўйса", – деб қўшимча қилди Сатановский.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Зўрға юрибди" - сиёсатшунос Байден рейтинги нега тушиб кетгани ҳақида