07:30 / 30.10.2021
1 088

Трамп Марк Цукербергни “жиноятчи” деб атади

Трамп Марк Цукербергни “жиноятчи” деб атади
Фото:facebook.com/DonaldTrump
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Facebook компаниясининг бош директори Марк Цукербергни жиноятчи деб атади ва уни 2020 йилги президент сайловларига аралашишда айблади.

Daily Mail нашрининг ёзишича, Трамп ўз тарафдорларига хабар йўллаб, унда Цукерберг ва унинг рақифаси Присцилла Чан маҳаллий сайлов комиссияларига 400 млн доллардан кўпроқ пул хайрия қилгани, бу эса президент сайловларига ўз таъсирини кўрсатганини маълум қилган.

Фикримча, Марк Цукерберг 400 млн доллардан кўпроқ пул сарфлаб, президент сайловлари боришини ўзгартира олган жиноятчидир”, деб айтган собиқ президент.

Гап 2020 йил кузида Цукербергнинг Технологиялар ва фуқаролар ҳаёти марказига (CTCL) ҳамда Сайловлар соҳасида инновациялар ва тадқиқотлар марказига (CEIR) 419,5 млн доллар хайрия қилгани ҳақида бормоқда.

Маълумотларга кўра, CTCL ва CEIR ушбу пулларни сайлов участкаларида коронавирус тарқалиши олдини олишга мўлжалланган ҳимоя қурилмалари, почта орқали юборилган овоз бериш бюллетенларини қайта ишлаш учун қурилмалар ва бошқа зарур воситаларни сотиб олиш учун маҳаллий ҳокимият идораларига йўллаган.

CTCL ва CEIR бирор-бир партияга алоқадор бўлмаган ташкилотлар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса-да, The Federalist нашрида эълон қилинган таҳлил марказлар пулларни асосан демократик партияга алоқадор доираларда тақсимлаганини кўрсатган. Шундан кейин Республикачилар партиясининг юридик гуруҳи 9 та штатда хайрияларга қарши шикоят аризаси топширган. Цукербергнинг ўзи эса маблағлар қонунга зид мақсадларда қўлланмаганини айтган.

28 октябрда Цукерберг Facebook компанияси Meta деб қайта номланишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Марк Цукербергни “жиноятчи” деб атади