Фото: «Merkur.de»
Ҳар куз Европа иттифоқи ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда қишки вақтга ўтади. Бу галгиси 2021 йилнинг 31 октябрь кечасига тўғри келмоқда, хабар бермоқда «Germania.one».
Вақт ўзгариши қачонга белгиланган?
Қишки вақтга ўтиш одатда октябрнинг сўнгги якшанбасида амалга ошади. Бу сафар 2021 йилнинг 31 октябрь тунига тўғри келди. Тунги соат 03:00 да барча соатлар миллари бир соат орқага сурилади. Европаликларда бу тун бир соат ошиқча ухлаш имкони пайдо бўлади. Бу яна шуни англатадики, кўчаларга қоронғу эртароқ тушади, тунги сменаларда ишловчилар эса қўшимча бир соат ишлаб беришларига тўғри келади. Қишки вақт Германияга унчалик ноқулайлик туғдирмайди — жаҳон вақтидан бир соатга фарқланувчи Марказий Европа (CET) вақти.
Қурилмаларда вақт қандай ўзгаради?
Брауншвейгдаги федерал физика-техника университети вақт ўзгаргани ҳақида барча радиосоатларга сигнал йўллайди. Замонавий смартфонлар ва бошқа қурилмалар, операцион тизимларидан қатъи назар, автоматик равишда қишки вақтга ўтади. Фақат механик ва девордаги осма соатлар қўлда тўғриланади.
Вақтни ўзгартириш нега керак?
1977 йилга қадар қишки вақт доимий бўлган. 1973 йилги нефть инқирозидан сўнг Европа ҳамжамияти электр энергиясини иқтисод қилиш мақсадида ёзги вақтни жорий этиш қарорига келган. Европа давлатлари бирин-кетин ёзги вақтга ўтишни бошлаган, масалан, Германия Федератив Республикаси 1980 йилдан ёзги тизимга ўтган.
Бизга таъсири борми?
Албатта. Чунки бизда соат милларига ёз-қишнинг таъсири йўқ: «ўз жойимизда» қоламиз. Шундоқ ҳам вақтда Европадан олдиндамиз. Европаликлар «ортга чекиниши» ортидан ўртага бир соатлик фарқ тушади. Масалан, Тошкентда соат миллари 23:00 ни кўрсатган пайтда Париж, Рим ва Берлинда 20:00 (ўртадаги фарқ — 3 соат), Лондонда 19:00 (ўртадаги фарқ 4 соат) бўлади. Бироқ эртадан ҳаммаси ўзгаради: Париж 4 соатга, Лондон 5 соатга «узоқлашади». Ўзгаришларни ҳаммадан кўп футбол мухлислари ҳис этишлари аниқ: ўйинлар бир соат кечроқ бошланади: уйқу вақти қисқаради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...