Фото: «Rusdialog.ru»
AҚШ президенти Жо Байден ўзидан аввалги давлат раҳбари, республикачи Дональд Трампнинг мамлакатни иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш ҳақидаги қарори учун халқаро ҳамжамиятдан узр сўради.
«Кечирим сўрамаслигим керак аслида, лекин AҚШ аввалги маъмурият даврида Париж келишувидан чиққани учун узр сўрайман», – деди Байден шу кунларда Глазгода ўтаётган иқлим конференциясида.
2017 йилда AҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп Вашингтон иқлим бўйича Париж келишувидаги иштирокини тўхтатишини маълум қилган эди. 2020 йилги президентлик сайловларида Трампни мағлуб этган Жо Байден инаугурациядан кўп ўтмай AҚШни шартномада иштирок этувчи давлатлар рўйхатига қайтариш ҳақидаги фармонни имзолади.
Конференция Глазгода 31 октябрдан 12 ноябргача давом этади. Тадбирлар дастурига кўра, расмий музокаралар билан бир қаторда, конференцияда жамиятнинг барча тармоқлари ва глобал иқтисодиёт қандай қилиб иқлимга оид улкан ҳаракатларга туртки бераётганига эътибор қаратилади.
Саммит давомида иссиқхона чиқиндиларини камайтириш ва углерод нейтраллигига эришиш масалаларига оид қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»