Фото: Esquire
2019—2020 йиллар Австралиядаги ўрмон ёнғини вақтида юздан ортиқ коалаларни қутқарган 6 яшар Айиқ (Bear) лақабли ит, Халқаро ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамғармаси (IFАW) томонидан тақдирланди. Бу ҳақда Good News Network маълум қилди, деб ёзади Esquire.
Таъкидланишича, мукофот Лондондаги лордлар палатасида топширилган. «Айиқнинг шахсан ўзи иштирок эта олмади, аммо биз мазкур теннис тўпини топшириш орқали у ўзини қадрли ҳис қилиши учун ғамхўрлик қилдик», — дейилади ит номидан очилган Instagram саҳифасида. Қўшимча қилинишича, Айиқ жамғарма мукофотидан ташқари, ширинлик ва бошқа ўйинчоқлар билан ҳам сийланган.
У бугунги кунда коалаларни қидириш ва уларни қутқариш билан машғул. Қутқарувчи сифатидаги фаолиятидан аввал у ҳайвонлар учун мўлжалланган бошпанада яшаган. Унинг бу ерга келиб қолишига энергияга тўла экани ва тинимсиз ўйнаши сабаб бўлган. Гап шундаки, эски эгаси таъкидланган сабаблар туфайли уни топшириб юборган. Кўп ўтмай уни Австралиянинг Саншайн Коста университетига ўргатиш учун юборилган. Шундан кейин у коалаларни куллар орасидан ҳидлаб топадиган мамлакатдаги ягона итга айланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи