Фото: edition.cnn.com
Таълим ҳақида гап кетганда, бутун дунё бўйлаб нафақат ютуқлар даражасида, балки мамлакатнинг ушбу соҳага сармоя киритиш учун сарфланаётган ресурслари миқдорида ҳам катта тафовут мавжуд. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг сўнгги (2018 йилги) ҳисоботига кўра, Норвегия ўз ялпи ички маҳсулотининг энг катта улушини таълимга (олий таълимни қўшиб ҳисоблаганда) — 6,7 фоизни сарфлайди. Таҳлил қилинаётган мамлакатлар миқёсининг бошқа томонида эса Россия атиги 3,4 фоиз сарфлайди.
Қайси давлатлар қанча миқдорда?
Норвегия — (ЯИМнинг) 6,7 фоизи;
Янги Зеландия — 6,2 фоиз;
Буюк Британия — 6,1 фоиз;
АҚШ —6,0 фоиз;
Канада — 5,8 фоиз;
Франция — 5,2 фоиз;
OECD (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) — 4,8 фоиз;
Испания — 4,3 фоиз;
Германия — 4,3 фоиз;
Италия — 4,1 фоиз;
Япония — 4,0 фоиз;
Россия — 3,4 фоиз.
Кўриб турганингиздек, бу давлатлар орасида анча бой ва ривожланган мамлакатларни кўрасиз. Шунингдек, бир нарсани инобатга олиш керак-ки, Ўзбекистон каби давлатлар ЯИМининг 6,7 фоизи Норвегия каби ривожланган давлатлар ЯИМнинг 6,7 фоизига тенг эмас.
Бу миқдорларни пулга чақсак, 2018 йилда Норвегиянинг ЯИМи 437 миллиард доллар бўлган. Ҳисоблаб оларсиз-а?! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»