5 408
Афғон учувчилари Тожикистон ва Ўзбекистонга олиб келган самолётлар сони ҳақида маълумот берилди
АҚШнинг расмий ҳужжатларида Афғонистондан қочган учувчилар ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлган, бироқ уларнинг баъзилари махфийлаштирилган.
Афғонистонда ҳокимият “Толибон”га ўтиши пайтида мамлакатни тарк этган учувчилар самолётларнинг тахминан 25 фоизини олиб кетишган. Бу ҳақда Афғонистонни тиклаш бўйича бош инспекторнинг (SIGAR) ҳар чораклик ҳисоботида айтилади.
Бу самолётлар биринчи навбатда Тожикистон ва Ўзбекистонга олиб кетилган. Маълумки, Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат кўрсатадиган авиация орасида енгил штурмчи А-29 Super Tucano, UH-60 Black Hawk, MD-530 ва Ми-17 вертолётлари бўлган.
Америка расмийси Жон Сопко ҳам ҳужжатда Афғонистонда АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилиши фонида содир бўлган воқеаларнинг тўлиқ жараёнини ошкор этиб бўлмаслигини, чунки маълумотларнинг бир қисми аллақачон махфий бўлганини айтган.
Сопко, шунингдек, Афғонистондаги ҳокимият алмашинуви давридаги бутун вазиятни «мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти аллақачон нашр этишни тақиқлаган маълумотлар ошкор бўлсагина» очиқлаш мумкинлигини таъкидлаган.
Пентагон 2015 йилдан буён афғон хавфсизлик кучларининг аҳволи, уларнинг умумий кучи ва қурбонлари ҳақидаги маълумотларга киришни чеклаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»