Фото: Getty Images
Польша ҳудудига Беларусдан чегарадаги тўсиқларни бузиб, бир неча ўн мигрант ўтишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда чегарачиларга таяниб Польша радиоси хабар берди.
Польша чегара хизмати вакили Катажина Здановичнинг маълум қилишича, мигрантлар Польшага чегаранинг Бяловежа ва Кринкидаги қисми орқали ўтган. Баъзи муҳожирларни Беларусга қайтаришга муваффақ бўлинган, бироқ қолганлари қидирилмоқда.
Шу билан бирга, юзлаб мигрантлар тўпланган Кузницадаги чегара пунктида вазият осойишта қолмоқда.
“Бугун мигрантлар беларуслардан егулик олди. Уларда чодирлар, ухлаш учун қоплар бор, кечаси улар исиниш учун гулхан ёқмоқда. Улар ортидан Беларусь хизматлари кузатув олиб бормоқда”, деб айтилган хабарда.
Польша чегара хизматида таъкидланишича, 8 ноябрдан бери республика чегараси яқинида 2-4 минггача муҳожир тўпланган. Улар Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга ҳаракат қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»