09:07 / 11.11.2021
4 854

Олимлар Ой билан боғлиқ яна бир жумбоқнинг тагига етишди

Олимлар Ой билан боғлиқ яна бир жумбоқнинг тагига етишди
Фото: «Esoreiter.ru»
Мюнстерлик бир гуруҳ олимларнинг фикрича, Ернинг табиий йўлдошига сайёра шаклланишининг асосий босқичидан кейин қолган астероидлар ҳужум қилган. Тадқиқот натижалари акс эттирилган мақола Science Advances илмий порталида чоп этилган.

Олимлар ўз ишларида ёши тахминан тўрт миллиард йил бўлган Ой тупроғининг намуналаридан фойдаланганлар. Тадқиқот давомида маълум бўлишича, тош намуналарида астероидларга тегишли кичик металл зарралари мавжудлиги аниқланган.

Олимлар астероидлар пайдо бўлган жойни аниқлаш учун бу зарралар таркибини изотопик таҳлил қилишлари керак эди. Кўп миқдорда бўлган рутений ва молибден космик таъсир жисмлари Ернинг якуний шаклланишидан кейин пайдо бўлганлигини кўрсатган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу астероидлар таркибида сув ҳам мавжуд бўлган, бу эса Ер ва кометалар таркибининг ўзига хослигини кўрсатади.

Тадқиқотда айтилишича, табиий сунъий йўлдошга томон астероидлар ҳужуми узоқ вақт давом этиб, машҳур кратерларни ҳосил қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Ой билан боғлиқ яна бир жумбоқнинг тагига етишди